"Ньюкасл"нинг 38 млн фунтлик вингери уч ойга сафдан чиқди

Administrator
29 сен 2023
Гап Харви Барнс ҳақида кетмоқда.

"Нькасл" клуби футболчиси Харви Барнс узоқ муддатга сафдан чиқди. 25 ёшли вингер "Шеффилд"га қарши ўйиннинг 12-дақиқасида жароҳат сабаб майдонни тарк этганди. Унинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди.

"Ҳозирги хулосаларга кўра, Барнс уч ойга сафдан чиқди. Операция шарт эмас. Бу албатта яхши хабар.

Бу Харви учун зарба. У эндигина формага тушиб олганди. Олдинда кўп ўйинлар бор. Исталган ўйинчининг жароҳати биз учун жуда катта йўқотиш бўлади", -дейди "Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау.

Маълумот учун, Харви Барнс ушбу мавсум бошида "Лестер"дан 38 млн евро эвазига сотиб олинганди.


AdministratorMuallif
Manba: www.nufc.co.uk