"Ньюкасл" Хауни ҳайдамоқчи эмас: Раҳбарият мураббийни қўллаб-қувватламоқда

Aslanov Jasurbek
25 мар 2026
"Ньюкасл" клуби раҳбарияти жамоанинг омадсиз натижаларига қарамай, бош мураббий Эдди Хау билан хайрлашиш ниятида эмас.

"The Telegraph" нашрининг хабар беришича, "зағизғонлар" мутасаддилари инглиз мутахассисига ишонишда давом этмоқда. Жамоа АПЛда 31-турдан сўнг 12-ўринда бораётгани ва еврокубоклар йўлланмасидан умидини узгани ҳамда "Сандерленд"га қарши Тайн-Уир дербисидаги иккала мағлубият (0:1 ва 1:2) ҳам раҳбариятнинг фикрини ўзгартира олмаган.

Эслатиб ўтамиз, Эдди Хау 2021 йилдан буён "Ньюкасл"ни бошқариб келмоқда.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: The Telegraph