

Дембеленинг шартномасида 50 миллион евро миқдоридаги харид қилиш банди бор ва "Ньюкасл" уни тўлашга тайёр.
Шу билан бирга, 25 ёшли француз испан клуби билан шартномасини узайтирмоқчи.
У жорий мавсум испан клуби сафида 27та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 7та ассист қайд этди. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.



