"Ньюкасл" ҳимоячиси билан янги шартнома имзолади

Alisher
29 апр 2022, 14:51
"Ньюкасл" ўз расмий сайтида ҳимоячи Фабиан Шер билан янги икки йиллик шартнома имзоланганини эълон қилди.

Янги битим 2024 йилга қадар мўлжалланган.

"Фабианнинг формасидан ҳайратдаман. У мутлақ профессионал ва жамоа учун ўта муҳим ўйинчи. Унинг клуб учун борини берганидан мамнунман. У бор эътиборини муваффақиятга қаратган ва унинг келажагимиз бир қисми бўлишидан хурсандман", - деди жамоа бош мураббийи Эдди Хау.

30 ёшли Шер жорий мавсум АПЛ доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: facebook.com/newcastleunited