"Ньюкасл" Донни ван де Бекка қизиқиш билдирмоқда

Alisher
9 май 2020
"Ньюкасл" трансфер бозорини эгаллашда давом этмоқда.

Англия клуби "Аякс" ярим ҳимоячиси Донни ван дек Бекни нишонга олган. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

"Ньюкасл" хўжайинлари футболчининг агентлари билан музокараларни бошлаб юборишган. Аммо, нидерландиялик ўйинчининг ўзи кўпроқ "Реал"га ўтишни хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Аякс" футболчисига "Манчестер Юнайтед" клуби ҳам рақобат қилмоқда.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/NicoSchira