"Ньюкасл" "Арсенал" билан Нкетиа борасида музокараларни бошлади

Alisher
29 янв 2022
"Ньюкасл" "Арсенал" билан ҳужумчи Эдди Нкетианинг трансфери борасида музокараларни бошлади.

Олдинроқ хабар берилганидек, "Вест Хэм" ва "Кристал Пэлас" клуби билан шартномаси якунланаётган 22 ёшли футболчига қизиқмоқда.

Амалдаги келишув 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Нкетиа 2021/22 йилги мавсум барча мусобақаларда 11та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди.


AlisherMuallif
Manba: 90min