

"Қачонки кимнидир туғилган куни бўлса, унда бошқа жамоадошлари унинг учун қўшиқ айтишади. Шу сабабли мен бир қатор қўшиқларни ёд олганман. Булар японча, грекча ва арманча. Кўп бора Сократисдан ўз она тилида бирор бир қўшиқни айтиб беришини сўрайман. Чунки энг кулгули ва қизиқ тил бу - грек тили", - дейди Нури Шахин.



