Ноябрь ойида "Уэмбли" стадионида Роналду ҳақидаги фильм премьераси бўлиб ўтади

Aslanov Jasurbek
28 окт 2015
9 ноябрь куни Лондоннинг "Уэмбли" стадионида "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақидаги ҳужжатли фильм премьераси бўлиб ўтади.

Фильм кўрсатилаётган вақтда Роналду стадионда бўлади.

"Бу фильм ёрдамида ҳаётда қандай эканлигимни кўрсатмоқчиман. Мухлисларим мен ҳақимда кўпроқ маълумотга эга бўлишини истайман. Фильм одамларга ёқади деган умиддаман, чунки у ерда ҳеч нарса бўрттирилмаган" - дейди Роналду.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: AS