

Норманн “Ростов”ни январда тарк этишини инкор қилмади.
Аввалроқ, Матиас Англия чемпионатига қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Манбага кўра, “Фулхэм” унга қизиқиш билдирмоқда. Ўтган йилнинг октябрида Норманнинг ҳаракатлари МЮ устози Оле-Гуннар Сульшерга ҳам маъқул келиши айтилган, боиси, уларнинг иккиси “Мольде”да бирга ишлашганди.
24 ёшли хавбек 2018 йил “Брайтон”дан 1,7 млн евро эвазига “Ростов”га трансфер қилинган. У жорий мавсум РПЛда 9 ўйинда қатнашиб, 1+1 натижа кўрсатди.



