

"Marca" нашрининг хабар беришича, клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабида бу борада аниқ позиция мавжуд.
Трансферлар амалга оширилмаганига сабаб нима?
"Қаймоқранглилар" ҳозирги таркиб Ла Лига ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун етарлича кучли ва "захира ўриндиғи" чуқур деб ҳисоблашади.
Испания Суперкубоги финалида "Барселона"дан учралган мағлубият ҳамда Испания Кубогида "Альбасете"дан учраб, мусобақани тарк этгани ҳам клубнинг режаларини ўзгартира олмади.
Айни дамда Мадрид клуби Ла Лига турнир жадвалида 22 турдан сўнг 54 очко билан 2-ўринда бормоқда ва пешқадам "Барселона"дан атиги 1 очкога ортда қолмоқда. ЕЧЛ 1/8 финалида эса Арбелоа шогирдларини Португалиянинг "Бенфика" клубига қарши баҳслар кутиб турибди.



