

"Ҳозирда "Будё-Глимт" Европадаги энг яхши жамоаси. Нафақат "Манчестер Сити", "Атлетико", "Интер" ва "Спортинг" устидан ғалабалар қозонди, балки жамоанинг ҳимоядаги ўйини билан жуда яхши ҳолатда", — деб фикр билдирди мураббий.
EЧЛ 1/8 финалининг биринчи ўйинида "Будё-Глимт" "Спортинг"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Жавоб ўйини бугун тунда бўлиб ўтади. Аввалроқ EЧЛ плей-офф босқичида "Будё-Глимт" икки ўйин якуни бўйича миланлик "Интер"ни мағлуб этганди.



