

Ўйин "Mohamed V" (Касабланка, Марокаш) стадионида бўлиб ўтди. Учрашув бош ҳаками сифатида марокашлик Жалол Жийёд ишлади. Ўйинда Нигерия терма жамоаси футболчилари ғалабага эришишди - 0:0 (4:2 пен).
Жамоалар ўйиннинг асосий вақтида гол ура олишмади, пенальтилар сериясида эса Нигерия терма жамоаси футболчилари аниқроқ бўлишди. Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ўйиндан кейинги пенальтилар сериясидаги уринишини голга айлантира олмади.
1/2 финал босқичида Нигерия терма жамоаси марокашликларга 0:0, 2:4 пенальтилар сериясида имкониятни бой берганди. Миср терма жамоаси Сенегалга ютқазганди - 0:1.
Африка Кубоги-2025 Марокашда бўлиб ўтмоқда. Турнир 18 январга қадар давом этади. Африка Кубогининг амалдаги ғолиби Кот-д’Ивуар терма жамоаси ҳисобланади.



