Евро-2020 1/8 финали Нидерландия — Чехия беллашувининг энг яхши футболчиси деб Томаш Холеш топилди. У учрашувда ҳисобни очди ҳамда Шикнинг голига узатмани амалга оширди. Чехлар ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.