Неймарнинг собиқ агенти: "Реал" у учун 300 млн евро бермоқчи бўлган"

Mirjalol Normatov
13 апр 2021, 00:34
ПСЖ футболчиси Неймарнинг собиқ агенти Вагнер Рибейро "Реал" бразилиялик футболчини сотиб олмоқчи бўлганлигини эслади.

"Реал" Неймар учун 300 млн евро тўламоқчи бўлганди. Бироқ ПСЖ президенти Носир ал-Ҳелайфи футболчи 1 миллиардга ҳам сотилмаслигини айтганди. Айни дамда Неймарни ўзида ушлаб тура оладиган ягона клуб - ПСЖ. "Реал"да молиявий муаммолар етарлича. "Барселона"? У ерда ҳолат жуда ҳам ёмон. Италиянинг бирор клуби уни сотиб олиш учун рақобат қила олмайди. "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити"? Билмадим...", - деди агент L`Equipe нашрига.

Ушбу мавсумда бразилиялик футболчи Лига 1нинг 13 ўйинида 6 гол ва 3 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L`Equipe