ПСЖ ҳужумчиси Неймар ҳужумдаги шериги Эдинсон Каванининг Франция чемпионати доирасида "Лион" (2:0)га қарши ўйиндаги ҳаракатидан норози.
Ўшанда Кавани пенальтини Неймарга бермасдан ўзи амалга оширган ва гол ура олмаган эди. "Get French Football"нинг хабар беришича, душанба куни бразилиялик футболчи Инстаграм тармоғида Каванини ўқишни тўхтатди.