Неймар Гризманн, Дибала ва Жезусни янги авлоднинг энг яхши ҳужумчилари деб ҳисоблайди

Aslanov Jasurbek
19 апр 2017
"Барселона" ҳужумчиси Неймар Антуан Гризманн, Пауло Дибала ва Габриэль Жезусларни янги даврнинг энг яхши ҳужумчилари деб ҳисоблайди.

"Янги авлод вакиллари ичидан Гризманнинг ўйини менга кўпроқ ёқади. Аммо Жезус ҳам чакки эмас. Унинг ўйинидан роҳатланаман, чунки у билан биргаликда Бразилия терма жамоасида тўп тепамиз. У миллий терма жамоада яхши дебют қилди. Дибалани ҳам танлайман. Агар уни ўзини қолдирсангиз - бу қимматга тушади" - дейди Неймар.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Esporte Interativo