"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди

Iskandarov Abdulaziz
4 июл 2025, 12:01
Ёзги трансфер ойнаси вақтида клубларимизда нима гап?

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида либериялик ҳужумчи Сильванус Нимелини жалб қилди. Форвард ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш ҳисобланади, у 2023-2024 йилги мавсумларда "Сурхон" сафида тўп тепган. 

Унинг охирги жамоаси Озарбайжоннинг "Сумқайит" клуби бўлди. Тўп тепар мазкур жамоада 18 та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол, 1 та ассист қайд этди. Нимели фарғоналиклар билан шартнома имзолаган.

Трансфермаркет портали футболчини 450 минг еврога баҳолаган.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia