

Бу ҳақда Championat.asia сайти мухбири Толибжон Қосимов хабар берди.
"Навбаҳор" дарвозабони Умид Эргашев фаолиятини ОКМК клубида давом эттириши мумкин.
ОКМКга Денис Иванков дарвозабонлар мураббийи бўлиб келаётгани ҳақида хабар берилганди. Эргашев "Насаф"да Иванков қўлида шуғулланган", – дейилади хабарда.
26 ёшли посбон якунланган мавсум 13 ўйинда қатнашиб, 17 та гол ўтказди ва 4 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.



