Суперлига. "Насаф" – "Пахтакор" (матнли трансляция)

Оқил Абдубарноев
16 авг 2026, 19:00
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Насаф" – "Пахтакор" учрашуви бошланди.

Суперлига. 17-тур

“Насаф” — “Пахтакор” 0:1

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Ëрдамчи ҳакамлар: Бахтиёрхўжа Шавкатов ва Руслан Серазитдинов

Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

ВАР ҳаками: Абдурашид Худойберганов

АВАР ҳаками: Андрей Цапенко

Комиссар: Абдулбосит Валихонов

Гол: 0:1 – 15, Алибек Давронов (автогол)

"Насаф": 1. Абдувоҳид Неъматов, 4. Акромжон Комилов, 2. Алибек Давронов, 92. Умарбек Эшмуродов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Муродбек Раҳматов, 6. Сардорбек Баҳромов, 8. Зафармурод Абдураҳматов, 14. Шароф Муҳиддинов, 7. Аденис Шала, 10. Бобур Абдухолиқов

Захира: 16. Самандар Муродбоев, 77. Паата Гудушаури, 70. Аббос Ғуломов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 22. Диёр Абдуназаров, 18. Бекжон Раҳматов, 27. Яшнар Бердираҳмонов, 23. Дилшод Муртазоев, 20. Юсуф Отубанжо

"Пахтакор": 35. Санжар Қувватов, 34. Шерзод Насруллаев, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Заид Таҳсин, 10. Акмал Мозговой, 17. Достонбек Ҳамдамов, 23. Абдурауф Бўриев, 50. Фламарион Жовино, 27. Сардор Собирхўжаев, 21. Башар Ресан, 90. Стефен Чинеду

Захира: 12. Владимир Назаров, 77. Ойбек Бозоров, 20. Дилшод Абдуллаев, 33. Куванишбек Сайдалиев, 29. Айман Ҳусайн, 5. Мортеза Поуралиганжи, 62. Дилшодбек Шарофиддинов, 15. Ҳожимат Эркинов, 9. Иброҳим Ибрагимов

🔥 25-дақиқа. Хавфли вазият! "Насаф" футболчиси Сардорбек Баҳромов жарима майдончаси яқинидан кучли зарба йўллади. Бироқ тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди. Ҳисоб тенглашишига бир бахя қолди.

20-дақиқа. "Пахтакор" бурчак тўпини амалга оширди. Достонбек Ҳамдамов томонидан узатилган тўпга Стефен Чинеду бош билан зарба берди, бироқ унинг уриниши ноаниқ чиқди.

15-дақиқа. ГОЛ! Учрашувда ҳисоб очилди, бироқ кутилмаган тарзда автогол қайд этилмоқда. Алибек Давронов Башар Ресан билан курашда тўпни тепиб юбориш мақсадида оёқ чўзди. Натижада тўп юқори траектория билан ўз дарвозасига йўналди. Дарвозабон Абдувоҳид Неъматов олдинроққа чиқиб кетгани сабабли тўпни қайтаришга улгурмади ва "Пахтакор" ҳисобда олдинга чиқиб олди.

7-дақиқа. "Пахтакор"нинг ҳужуми. Чап қанотдан жарима майдончаси ичига узатилган тўпни Достонбек Ҳамдамов тўхтата олмади ва қулай имконият бой берилди.

2-дақиқа. "Насаф"нинг хавфли ҳужуми. Сардорбек Баҳромов ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига кириб бориб, тўпни марказга узатди. Абдурауф Бўриевга теккан тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди – мезбонлар фойдасига бурчак тўпи.

1. Учрашувга старт берилди! Ўйинни мезбонлар – "Насаф" футболчилари майдон марказидан тўпни ўйинга киритиш орқали бошлаб беришди.

Жамоалар майдонга тушиб келишди. Бугунги учрашувда "Насаф" футболчилари қизил, "Пахтакор" жамоаси эса тўқ кўк рангли либосларда тўп суради.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia