"Наполи" Осимхенга "Аталанта"дан ўринбосар топиб қўйди

Omonjon To`xtamirzayev
13 мар 2023
Ҳужумчи Виктор Осимхен "Наполи"ни ёзда тарк этиши мумкин.

Нигериялик футболчи хизматларига қатор топ клублар қизиқиш билдирмоқда. Жумладан, "Манчестер Юнайтед" марказий ҳужумчини қўлга киритишга астойдил киришган. Агарда бу трансфер амалга ошса, неаполликлар "Аталанта" ҳужумчиси Адемола Лукманни жамоага олиб келишни режа қилган.

Бу мавсум Лукман Бергамо клуби сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 5 та самарали узатма етказиб берди.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: Goal