

Нигериялик футболчи хизматларига қатор топ клублар қизиқиш билдирмоқда. Жумладан, "Манчестер Юнайтед" марказий ҳужумчини қўлга киритишга астойдил киришган. Агарда бу трансфер амалга ошса, неаполликлар "Аталанта" ҳужумчиси Адемола Лукманни жамоага олиб келишни режа қилган.
Бу мавсум Лукман Бергамо клуби сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 5 та самарали узатма етказиб берди.



