"Наполи" футболчисининг агенти МЮ билан музокаралар олиб бормоқда

Mirjalol Normatov
25 мар 2018
"Наполи" ҳимоячиси Фавзи Ғулом фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.

"France Football" нашри хабарига кўра, унинг агенти "қизил иблислар" вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. 27 ёшли футболчининг туманли альбионга кўчиб ўтиш эҳтимоли жуда катта.

Ёзда Ғулом жамоаси билан шартномасини 2022 йилга қадар узайтирганди. Ҳозирча унинг трансфер нархи борасида маълумотлар йўқ.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: France Football