

Неаполликлар матбуот хизматининг хабарига кўра, клуб ишчиси Жандоменико Костида ҳам вирус аниқланган.
26 ёшли поляк 2016 йилдан буён "Наполи" таркибида ҳаракат қилиб келмоқда. Унинг шартномаси яна 4 йил амал қилади.
Ушбу мавсумда Зелински "Наполи" таркибида 2 ўйинда 1 гол ва 1 ассист қайд этди. "Наполи"нинг чемпионатдаги навбатдаги рақиби "Ювентус" бўлади.



