"Наполи" Б Серия "снайпери"ни олиб келмоқчи

Италиянинг "Наполи" жамоаси Б Серия тўпурарига айланган Жанлука Лападулани ўз сафига қўшиб олмоқчи.


"Пескара" ҳужумчиси Лападула ўтган мавсумда Б Серия ўйинларида 29 та гол киритиб тўпурар бўлганди.
"Наполи" Лападула учун бўлган курашда "Ювентус"ни ортда қолдирди ва футболчи билан 4 йиллик келишувга эришди.
Тез орада томонлар расман шартнома имзолашади.


Manba: Football-Italia