Нани Португалия ҳақида: "Роналду 90 дақиқа ўйнаши шарт эмас, баъзан 10-20 дақиқа кифоя"

Aslanov Jasurbek
2 июн 2025
Нани Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги роли ҳақида фикр билдирди.

"Криштиану доимо ёрдам беришга тайёр – савол қандай қилибда. Унга 90 дақиқа ўйнаш шарт эмас. Баъзан 10-20 дақиқа етарли.

У бошланғич таркибда чиқиши мумкин, агар чарчаган бўлса ёки ҳисобни ушлаб қолиш керак бўлса мураббий янги ўйинчини майдонга тушириши мумкин", – деди МЮ ва Португалия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Нани "Мяч Production" YouTube-каналига берган интервюсида.

Нани шунингдек, Португалия терма жамоасининг ўйин услуби ҳақида ҳам гапирди.

"Биз ўзимизнинг ўзига хослигимизнинг бир қисмини йўқотдик: илгари биз олға интилардик, хавфли вазиятлар яратар эдик, узоқдан зарба берардик. Ҳозир жуда эҳтиёткор ўйнаяпмиз – гўё тўпни дарвозага итариб киритишни хоҳлаётгандек", – деди 38 ёшли Нани.

Португалия Миллатлар Лигаси ярим финалида Германияга қарши ўйнайди. Ўйин 4 июнь куни бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: youtube.com/@myach/videos