

Бельгиялик ярим ҳимоячи Ража Наингголан Индонезиянинг "Бҳаянгкара" клубида ўйнайди. Унинг жамоага келишида мамлакат футбол ассоциацияси раиси Эрик Тоҳир катта роль ўйнади.
Наингголаннинг келиб чиқиши ушбу мамлакатга бориб тақалади, бироқ у Бельгия терма жамоасини танлаган.
Футболчи аввалроқ U-17 жаҳон чемпионатининг тарғибот ишларида элчилик вазифасини бажарган.



