Начо: "Биз вазифанинг фақат ярмини бажардик – ҳали ҳеч нарса ютилмади"

Sherzod Nurmatov
10 июл 2024
Испания терма жамоаси ҳимоячиси ва "Реал" собиқ футболчиси Начо Евро-2024 ярим финалида Франция терма жамоаси устидан қозонилган иродали ғалабадан (2:1) сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, ўйин давомида футболчи марказий ҳимоя позициясидан бошқа жойда – ўнг қанот ҳимоясида ўйнашга мажбур бўлди, чунки номинал ўнг қанот ҳимоячиси Хесус Навас жароҳат олиб, алмаштирилди.

"Бахтлимиз, аммо бу бошқариладиган ҳис-туйғулар. Вазифанинг ярмини бажардик – ҳали ҳеч нарса ютилмади. Чарчаганимизни ҳозир тушундик. Энди дам олиш ва ғалабани нишонлаш пайти келди. Берлинда кўришгунча", – деди футболчи.

Начо "қизил фурия"нинг бошланғич таркиби аъзоси эмас. У ярим финалда асосий таркибда майдонга тушди, чунки Евро финалида тушиши кутилаётган Даниэль Карвахаль ҳам, Роберт ле Норман ҳам бир вақтнинг ўзида дисквалификация қилинган.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: uefa.com