

"A Bola" нашри маълумотига кўра, навбатдаги трансферлар ойнаси вақтида "шаҳарликлар" ушбу футболчи билан шартнома имзолаш учун жиддий қадам ташламоқчи.
Ҳозирда Юлманд учун "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" кураш олиб бормоқда. "Сити" эса ҳозирча тўғридан-тўғри музокараларга киришмаган бўлса-да, кейинчалик қандай йўл тутишни билиб бормоқда. "Спортинг" футболчисининг товон пулини 80 миллион евро қилиб белгилаган бўлса ҳам уни 40-50 миллион еврога сотишга тайёр турибди.
Юлманд ушбу мавсумда Португалия чемпионатининг 24 ўйинида қатнашиб, 2 гол ва 4 ассист қайд этди.



