МЮ дарвозасига бурчак зарбасидан гол урган футболчи "Арсенал"га керак

Tolibjon Qosimov
27 дек 2024
Кеча тунда АПЛ 18-тури доирасида "Вулверхэмптон" жамоаси ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганидан хабарингиз бор.

Ана шу беллашувда "бўрилар" сафида Матеус Кунья Андре Онана дарвозасини бурчак зарбасидан ишғол қилган эди.

"The Telegraph" нашрининг хабар беришича, Кунья "Арсенал" қизиқиш доирасига тушган. "Канонирлар" бразилиялик форвардга Букайо Сака жароҳат олишидан олдинроқ қизиқа бошлашган. "Бўрилар" эса Кунья билан ҳозир хайрлашмоқчи эмаслар.


Матеус жорий мавсум АПЛда 18та ўйинда 10 та гол урди ва 4 та ассист қайд этди.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: The Telegraph