Мусиала: "Болалигимда "Олд Траффорд"даги ўйинларни томоша қилишни яхши кўрардим"

Sherzod Nurmatov
12 дек 2023, 12:26
Германиянинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала "Манчестер Юнайтед"га қарши Чемпионлар Лигаси ўйини олдидан фикрларини билдирди.

"Бу ерда ўйнаш – кўп болаларнинг орзуси. Болалигимда "Олд Траффорд"даги ўйинларни томоша қилишни яхши кўрардим. Ўйлайманки, атмосфера ажойиб бўлади. "Манчестер Юнайтед" – кучли жамоа", – деди Мусиала.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Манчестер Юнайтед" – "Бавария" учрашуви 12 декабрдан 13 декабрга ўтар кечаси 1:00 да бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano