Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият

Aslanov Jasurbek
18 фев 2026
Лиссабоннинг "Бенфика" клуби Чемпионлар Лигасининг дастлабки ўтиш ўйинида ўз майдонида Мадриднинг "Реал" жамоасига имкониятни бой берди (0:1).

Бу мағлубият жамоа устози Жозе Моуринью учун собиқ клубига қарши баҳслардаги навбатдаги омадсизлик бўлди.

Рақамлар нима дейди?

Португалиялик мутахассис ўз фаолияти давомида турли клублар ("Порту", "Манчестер Юнайтед" ва "Бенфика") рулида Мадрид грандига қарши жами 7 бор майдонга тушган. Натижалар эса Моуринью мухлисларини қувонтирмайди:

5 та мағлубият

1 та дуранг

1 та ғалаба

Ягона зафар:

Жозенинг "қаймоқранглилар" устидан қозонган ягона ғалабаси айнан жорий мавсумда қайд этилган эди. ЕЧЛнинг умумий босқичида "Бенфика" Мадрид клубини 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, шов-шув кўтарганди. Бироқ плей-оффнинг муҳим палласида мадридликлар яна устунликни ўз қўлларига олишди.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуринью 2010 йилдан 2013 йилгача "Реал" бош мураббийи сифатида ишлаган ва 2011/12 йилги мавсумда рекорд натижа билан Ла Лига чемпионлигини қўлга киритган эди. Энди унга собиқ жамоасини мусобақадан чиқариб юбориш учун жавоб ўйинида чинакам жасорат керак бўлади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Transfermarkt