Моуринью АПЛнинг 2017-2018 йилги мавсуми ҳақида: "Бизда ҳали ҳам чемпион бўлиш имконияти бор, агар..."

Administrator
23 окт 2024
Мураббий ҳали ҳам АПЛ чемпиони бўлишдан умидвор.

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью 2017-2018 йилги мавсумни эслади. Ўшанда МЮ ва мураббий АПЛда иккинчи ўринни эгаллаганди. Агарда "Манчестер Сити" 115 та молиявий қоидабузарлик учун жазоланса, Моуринью ҳали ҳам чемпион бўлиши мумкинлигини айтди.

"Ўйлайманки, бизда ҳали ҳам чемпион бўлиш имконияти бор. Агар "Манчестер Сити"ни жазолайдиган бўлишса, биз чемпионга айланамиз.

Бу амалга ошса, клуб менга бонус тўлаши ва медаль бериши керак бўлади", -дейди Жозе Моуринью.


AdministratorMuallif
Manba: Sky Sports