Моуриньо: "Мен учун Англия лига Кубоги финали Чемпионлар лигаси финалидан муҳимроқ"

Aslanov Jasurbek
28 фев 2015
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Тоттенхэм"га қарши Англия лига Кубоги финал учрашуви олдидан баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Лига Кубоги финали - фаолиятимдаги энг муҳими. Чемпионлар лигаси финалидан ҳам муҳим. Хар қандай финалдан муҳим.

Бундай нарсани гапираётганимда аҳмоққа ўхшайманми? Гап шундаки бу навбатдаги финал. Олдингилари клуб музейидан жой олиб бўлган. Менинг медалларим уйимда, аниқ қаердалигини билмайман. Аммо фаолиятимдаги энг муҳими - навбатдаги ўйин. Доимо шундай бўлган" - дейди Моуриньо.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.com