Моуриньо: "Ливерпуль" ҳаммани сотиб оляпти. Агар МЮ таркибни кучайтирмаса, қийин бўлади"

Aslanov Jasurbek
6 авг 2018
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг фикрича, унинг жамоаси янги мавсумда АПЛ чемпионлиги учун курашмоқчи бўлса, таркибни кучайтириши керак.

"Ижрочи директоримиз Эд Вудворд нимани хоҳлаётганимни билади. У қўлидан келган ҳамма ишни қилади. Трансфер ойнаси ёпилишига ҳали бир неча кун бор.

Рақибларимиз ҳисобланган бошқа клублар ҳақиқатдан ҳам кучли ва фантастик таркибга эга: "Челси", "Тоттенхэм", "Манчестер Сити"... Рақобатчиларимиз таркибга инвеститция киритмоқда. "Ливерпуль" ҳаммани сотиб оляпти. "Манчестер Юнайтед" жамоани кучайтирмаса, мавсум биз учун қийин ўтади" - дейди Моуриньо.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Evening Standard