

"Турнирда ғалаба қозониш ҳақида гапиришга эрта. Аммо биз йирик клубмиз, шу сабабли "Манчестер Юнайтед"да ўйнасанг ҳар бир баҳс муҳим. Европа лигаси - МЮ иштирок этишни орзу қилган турнир эмас. Бу ҳар бир кучли футболчининг энг катта нияти эмас. Аммо биз бу мусобақада ғолиб чиқмоқчимиз. Бу ҳақда гапириш осон, аммо бажариш қийин. Лекин бу турнирда бизга айнан шу натижа керак.
Рақибларимизни ҳурмат қиламиз, аммо бу ерга ғалаба мақсадида келдик. Жуда яхши таркиб билан келганмиз. Ҳар бир футболчи пайшанба куни майдонга тушишни истамоқда" - дейди Моуриньо.



