

"Азарга қарши кўп қўполлик ишлатишади, аммо бу уларнинг ҳаммаси карточка билан жазоланади дегани эмас. У атайин шундай ўйнамайди. Эден футбол ўйнашни хоҳлайди, рақиб карточка олишини эмас. У майдонда ҳалол ўйин кўрсатиши билан ғурурланаман.
Эден мендан карбонли ҳимоя воситаси тайёрлаб беришни сўради. Ҳазиллашганим йўқ. У оёқнинг орқа қисмида ҳам шит бўлишини истаяпти. Чунки уни оёқларига орқадан ҳам зарба беришяпти" - дейди Моуриньо.



