

"У қолади деб ўйлайман. Албатта, Неймарнинг "Реал"га ўтиши борасида миш-мишлар жуда кўп. Улар кетма-кет 3 марта ЕЧЛни ютишди. У ерда Неймарга нима бор?
Агарда маслаҳат керак бўлса, Неймар ПСЖда қолсин ва "Реал"га кўчиб ўтмасин. У шу клуб билан ЕЧЛни ютиб, қандай даражадаги футболчи эканлигини кўрсатиши керак", - деди Мотта.



