"Монако" Мамаду Сако трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда

Aslanov Jasurbek
2 янв 2019
"Монако" январдаги трансфер ойнасида "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Мамаду Сакони харид қилмоқчи.

Клуб раҳбарияти Гари Кэйхилл ("Челси"), Пепе ("Бешиктош") ва Диего Карлосларни ("Нант") харид қила олмаганидан сўнг 28 ёшли францияликка эътибор қаратди.

"Монако" вице президенти Вадим Васильев Сако учун катта маблағ таклиф қилишга тайёр.

Монегасклар бош мураббийи Тьерри Анри трансферга розилик берди ва бу харид тезроқ амалга ошишини истамоқда.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Get French Football News