Модрич Чемпионшип клуби акцияларини сотиб олади

Khoja
15 апр 2025
«Реал Мадрид» сардори Лука Модрич Чемпионшип клуби акцияларини сотиб олади.

 Хорватиялик ярим ҳимоячи «Суонси» жамоасининг акцияларини қўлга киритиб, клуб хўжайинларидан бирига айланади. Келишув тез орада расман эълон қилинади. Ҳозирча келишув фоизи ва нархи эълон қилинмади.

«Суонси» Чемпионшипда 42 та ўйиндан сўнг 54 очко жамғарган ҳолда 12-ўринни эгаллаб турибди.


KhojaMuallif
Manba: fapl.ru