Миятович "Эл Класико" ҳақида: "Бундай яраларни даволаш қийин. "Реал" чемпион бўлади, аммо мағлубият жуда йирик"

Tolibjon Qosimov
21 мар 2022
"Реал" собиқ футболчиси Предраг Миятович мадридликларнинг "Барселона"дан учраган 0:4 ҳисобидаги мағлубият ҳақида гапирди.

"Бундай ўйинлардан кейин даволаш жуда ҳам қийин бўлган очиқ яралар пайдо бўлади. Ўйлашимча, "Реал" чемпионатни ютади, лекин бу жуда йирик мағлубият.

"Барселона" бугун ҳаммасини идеал тарзда бажарди. Бу мағлубият "Реал"ни уйғотиши керак.

Энди кейинги ўйинлар ва қийинчиликлар яқинлашмоқда", - деди "қаймоқранглилар" собиқ ҳужумчиси.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: as.com