

"Муносиб ўйнадик. Тан олиш керак, Саудия Арабистони кучли. Ҳечқиси йўқ, бундан хулоса чиқарамиз. Асосийси, Олимпиадага чиқишимиз керак. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат. Улар яратган муҳитни таърифлашга тил ожиз", – деди ярим ҳимоячи.
- Жамоага бугунги ўйинда нима етишмади?
- Жамоамизга тажриба етишмади.

- Майдон ҳолати хусусида қандай фикрдасиз?
- Саудия Арабистони ҳам шу майдонда ўйнади, шунчаки тажриба етишмай қолди.



