

"Бугунги ўйинга тайёргарлик ҳар доимгидан юқорироқ бўлди, сабаби илк турда керагидан ортиқ гол ўтказиб юбордик. Бугун эса ҳақли ғалаба қозондик.
Барча Аргентина билан биринчи ўйинни унутишга ҳаракат қилди. Ўй-хаёлларимиз фақат ва фақат Анголага қаратилган эди. Йигитлар эса тушкунликдан чиқиб, ўйинга мослашишди, ҳозир ҳаммаси яхши.
Ҳозирдан узоққа қарамаймиз, аксинча, ҳар бир дақиқа, ҳар бир ўйин ҳақида бош қотириб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Турнирда барча жамоалар кучли.
Ўзбекистонда бизни жуда яхши кутиб олишди. Бундай саховатпешалик учун Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдираман. Бу ерда ҳаммаси ажойиб", деди Зварич.
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.



