

"Ханс ҳам, Рууд ҳам ҳужумларни жуда яхши якунлайди. Албатта, Фирмино ва Салоҳ ақл бовар қилмас футболчилар, аммо Фирмино "қотил" ҳужумчилар сирасига кирмайди. Ханс и Рууд ҳужумларни якунлаш борасида унга ютқазишмайди. Ҳатто улар Фирминодан яхшироқ эканликларини айта оламан. Уларнинг даражасини Муҳаммад Салоҳ билан таққослаш мумкин", — деди Миньоле "Het Laaste Nieuws" нашрига берган интервьюсида.
Таққослаш учун, Фирмино жорий мавсум "Ливерпуль" сафида 9 та гол урди (31 ўйин), Вормер 3 (30 та баҳсда), Ванакен эса 13 та (33 учрашув) голга муаллифлик қилган.



