Минамино "Ливерпуль"дан кетади. Ўйинчига уч клуб қизиқмоқда

Alisher
14 июн 2022
"Ливерпуль" форварди Такуми Минамино ёзда клубдан кетади.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, уч клуб 27 ёшли япониялик билан музокаралар олиб бормоқда.

Минамино ўтган мавсум "Ливерпуль" таркибида 24та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 1та ассист қайд этди.

Форварднинг шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган, transfermarkt уни 12 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/FabrizioRomano