Милик нега "Марсель"га ўтганини айтди

Alisher
27 янв 2021
Польшалик форвард Аркадиуш Милик "Наполи"дан "Марсель"га ўтганига изоҳ берди.

"Марсель" футболчисига айланишдан жуда ҳам мамнунман. Мен билан мураббий шартнома имзолашни хоҳлади, шунингдек спорт директори ҳам қизиқиш билдирди.

Суҳбатдан сўнг уларнинг ҳақиқатдан ҳам янги ҳужумчига қизиқиш билдираётганларини тушундим. Шу сабаб шу ердаман", - дейди 26 ёшли ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, Аркадиуш Милик Франция жамоасига жорий мавсумнинг сўнггига қадар ижара асосида ўтди.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/arekmilik9