

"La Repubblica" хабарига кўра, миланликлар 25 ёшли футболчи учун "кекса синьора"га 10 миллион евро ва жазоирлик ярим ҳимоячи Исмаэль Беннасерни таклиф қилишга тайёр.

Қайд этиш жоиз, "Ювентус" форвардни бундай шартлар билан қўйиб юборишга тайёр эмас. Турин клуби сербияликни сотишдан 60 миллион еврога яқин даромад олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Душан Влахович ўтган мавсум "Ювентус" таркибида Италия чемпионатида 29 ўйинда иштирок этиб, 10 та тўп киритган ва 4 та ассист қайд этган.



