"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?
01 авг 17:38
Янгиликлар
"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?
"Милан" раҳбарияти ушбу ёзги трансфер ойнасида Туриннинг "Ювентус" клуби билан сербиялик юлдуз ҳужумчи Душан Влахович трансфери борасида келишувга эришмоқчи.
"La Repubblica" хабарига кўра, миланликлар 25 ёшли футболчи учун "кекса синьора"га 10 миллион евро ва жазоирлик ярим ҳимоячи Исмаэль Беннасерни таклиф қилишга тайёр.

Қайд этиш жоиз, "Ювентус" форвардни бундай шартлар билан қўйиб юборишга тайёр эмас. Турин клуби сербияликни сотишдан 60 миллион еврога яқин даромад олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Душан Влахович ўтган мавсум "Ювентус" таркибида Италия чемпионатида 29 ўйинда иштирок этиб, 10 та тўп киритган ва 4 та ассист қайд этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар