"Милан" ўйинчиси "Эмполи"га ўтиши мумкин

Alisher
27 дек 2021
"Милан" ҳимоячиси Андреа Конти "Эмполи"га ўтиши мумкин.

Журналист Жанлука ди Марционинг хабарига кўра, "Эмполи" ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи ва 27 ёшли италияликни қишки трансфер ойнасида харид қилмоқчи.

Конти жорий мавсум "Милан" таркибида ўйнамади. 

Ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/DiMarzio