«Милан» Ғуломнинг агентлари билан музокара ўтказди

Narzulla Saydullayev
30 апр 2017
«Наполи» чап қанот ҳимоячиси Фаузи Ғулом «Милан» қизиқишлари доирасига кириб қолди.

Милан клуби вакиллари кеча 26 ёшли жазоирлик футболчининг агентлари – Марко Соммелла ва Алессандро Моджи билан музокара ўтказишди.

Ғуломнинг клуб билан шартномаси 2018 йил ёзида тугайди. У келишувни узайтирмоқчи эмас. Футболчига қишда ПСЖ, «Челси» ва «Бавария» каби клублар қизиқиш билдиришганди.

Бу мавсумда 33та ўйинда Ғулом 7та голли пас берди.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: football-italia.net