

Футболчининг хизматларига "Милан" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Миланликлар "Барселона" ўйинчиси Жан-Клер Тодибо билан бўлаётган битим секинлашиб қолганидан сўнг, унинг ўрнига бошқа номзодларни кўриб чиқмоқда.
"Россонерилар" Кристинсенни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи, "Челси" эса ўйинчини фақат сотишга тайёр.
Кристенсен жамоада Антонио Рюдигер, Фикайо Томори ва Курт Зумалар билан бўлаётган рақобатда ютқазмоқда. Даниялик футболчи жорий мавсум АПЛда 8та ўйин ўтказди.



